Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2022-2023-ўқув йилида умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ва олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар учун педагогика олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосида алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти тасдиқланган.
Унга кўра камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар учун 14 та педагогика олий таълим муассасасида жами 1000 та мақсадли қабул параметрлари ажратилган.
Танлов Халқ таълими вазирлиги томонидан камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар рўйхати Давлат тест марказига тақдим этилгандан сўнг амалга оширилади.