Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан Мўйноқ туманида собиқ Мўйноқ консерва комбинатига тегишли бўлган, 25 йилдан буён фаолият кўрсатмаётган 1 000 гектар майдонда янгидан балиқчилик хўжалиги ташкил этилди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг телеграмм каналида хабар берилди.

Туманнинг “Бозатаў” офул фуқаролар йиғини Қизилжар қишлоғида амалга оширилган мазкур лойиҳадан мақсад ёшлар бандлигини ва  озиқ-овқат  ҳавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшишдир.

Бу ишларни ташкил этиш  учун дастлаб ҳовузлар тозаланиб, 13,7 км узунликда канал ва ариқлар қазилди,  сув йўлларига 2 та  насос ва бошқа зарур ускуналар  ўрнатилди.

Мазкур хўжалик негизида 10 та фермер хўжалиги ташкил этилиб, 50 нафардан ортиқ маҳаллий ёшлар иш билан таъминланди.

Бу лойиҳа келгусида ҳудудда интенсив усулда балиқ етиштиришни босқичма-босқич йўлга қўйиш , мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва туманда балиқчилик тармоғини янада кенгайтиришга замин яратади.