Жорий йилда Олимпиада эпидемиологик вазиятни инобатга олиб ҳам масофавий ҳам офлайн тарзда ўтказилди.

Халқаро олимпиадада турли давлатлардан жами 100 дан ортиқ жамоалар иштирок этди.

Ғолиб бўлган ўқувчилар билан танишинг:

Олимжон Олимов — кумуш медаль (Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 11 синф ўқувчиси);

Муҳаммадризо Маджидов — кумуш медаль (Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10 синф ўқувчиси);

Жалолиддин Холматов  — кумуш медаль (Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги АФИДУМ 9-синф ўқувчиси);

Диёрбек Толибов — кумуш медаль (Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 5 сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси);

Дониёр Исмоилов — бронза медаль (Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 11 синф ўқувчиси);

Нодира Саъдуллаева — фаҳрий ёрлиқ (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТга ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси);

Терма жамоа раҳбари Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти бош мутахассиси — Сардор Бозорбоев.