Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой кечган турнир Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Жумладан, эркаклар ўртасида -63 кг вазн тоифасида Қудрат Ҳайдаров олтин, -70 кг вазн тоифасида Жавоҳир Алиқулов олтин, Асилбек Хусанов кумуш, +65 кг вазн тоифасида Асад Анваров кумуш, -58 кг вазн тоифасида Қудратулло Шоназаров бронза, -80 кг вазн тоифасида Қудрат Муҳаммадиев бронза медалига сазовор бўлган бўлса, аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида Фарида Ҳабибуллаева яна бир бронзани делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.
Эътиборлиси, қитъамизнинг 20 дан зиёд давлати иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада вакилларимиз 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза, жами 7 та медал билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.
Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган 6 нафар пара таэквондочимиз Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим рейтинг очколарини қўлга киритишдан ташқари, Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Пара Осиё ўйинларига ҳам йўлланмани нақд қилиб қўйди.
6 нафар пара таэквондочимиз Париж-2024 сари муҳим очколарни қўлга киритди
БААнинг Шаржа шаҳрида пара таэквондо бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколари берувчи саралаш мусобақаси якунланди.
Ўзбекистон ва Грузия парламентлараро алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувидаги нутқи
- Тошкент вилоятида 586 туп дарахт ноқонуний қўпориб ташланди
- Ишонч бизни нурли манзиллар сари етаклайди
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари доирасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини белгилаб берди
- Урганч давлат университетида 20 дан ортиқ касбга йўналтирилган тўгарак иш бошлади
Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди
- Қидирувдаги шахс аёлларни террорчилик ташкилотларига жалб қилгани айтилмоқда