Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой кечган турнир Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Жумладан, эркаклар ўртасида -63 кг вазн тоифасида Қудрат Ҳайдаров олтин, -70 кг вазн тоифасида Жавоҳир Алиқулов олтин, Асилбек Хусанов кумуш, +65 кг вазн тоифасида Асад Анваров кумуш, -58 кг вазн тоифасида Қудратулло Шоназаров бронза, -80 кг вазн тоифасида Қудрат Муҳаммадиев бронза медалига сазовор бўлган бўлса, аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида Фарида Ҳабибуллаева яна бир бронзани делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.
Эътиборлиси, қитъамизнинг 20 дан зиёд давлати иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада вакилларимиз 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза, жами 7 та медал билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.
Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган 6 нафар пара таэквондочимиз Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим рейтинг очколарини қўлга киритишдан ташқари, Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Пара Осиё ўйинларига ҳам йўлланмани нақд қилиб қўйди.
6 нафар пара таэквондочимиз Париж-2024 сари муҳим очколарни қўлга киритди
БААнинг Шаржа шаҳрида пара таэквондо бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколари берувчи саралаш мусобақаси якунланди.
Аичи–Нагоя–2026: Ўзбекистон делегацияси 42 спорт турида юрт шарафини ҳимоя қилади
- Нақшбандийлик анъанаси: тинчлик ва бағрикенглик ғоялари халқаро конференцияда
- Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди
- Ўзбекистонда хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?
- Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилди
- Саида Мирзиёева: Президентимиз билан бирга Қорақалпоғистондаги қатор объектларда бўлдик
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади
- Ўзбекистонда пенсия ёши ўзгаради: 2039 йилдан эркаклар 63, аёллар 58 ёшда пенсияга чиқади