Бошига келган синовлар ва бошқа муаммолар сабаб на туғилганлик гувоҳномаси ва на шахсини тасдиқловчи паспорт ололган.
“Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида туман марказидан 120 километр узоқликдаги “Саҳоба” маҳалласида яшовчи 60 ёшли фуқаронинг ана шу муаммоси рўйхатга олиниб, унга амалий ёрдам кўрсатилди.
Туман ФҲДЁ бўлими томонидан зарур ҳужжатлар тўпланиб, дастлаб туғилганлик гувоҳномаси берилди. Кейин шу асосда ID-карта олишга кўмаклашилди. Бир лойиҳада бир фуқаронинг икки ҳужжатли бўлишига эришилди. Унинг ҳаётида энди туб бурилиш: Маҳмадали Бобожонов фуқаро сифатида барча ҳуқуқ ва имкониятлардан расман фойдалана олади.
Маълумот учун, акция доирасида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошчилигида вилоятдаги 574 та МФЙ ларда хатлов ўтказилиб, хатлов натижасида 1284 та фуқаронинг ҳужжатга эга эмаслиги аниқланган. Шундан 892 тасига ҳужжатлар расмийлаштириб берилган. Бундан ташқари, 1125 та давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилган.