Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор Б.Разоқовни фарзанди учун моддий таъминотини вақтида тўланиши, акс ҳолда қонунчиликга киритилган ўзгартиришларга асосан маъмурий қамоқ жазоси белгиланиши бўйича тушунтиришлар берилади.

Бироқ бундан тўғри хулоса қилмаган қарздор ота фарзанди учун алимент суммасини тўлашни пайсалга солиб келади. Қарздорлик эса ойдан ойга ўтиб, жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра 3.811.395  сўмни ташкил этади. 

Огоҳлантиришни ҳам назар писанд қилмаган қарздор отага амалдаги қонунчиликга кўра туман маъмурий суднинг ҳукми билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Энди, Б.Разоқов қамоқда ўзига хулоса қилар.

       Мирсоҳиб РАИМОВ,

МИБ Чуст туман бўлими бошлиғи ўринбосари