— Очиғини айтиш керак, бугун биз кутаётган масалалардан ташқари бутунлай янги масалалар, вазифалар ҳам олдимизга қўйилди. Жумладан, 7 та йўналишдаги асосий масала ва муаммолар ечими белгилаб берилди. Шундан олтинчиси тиббиёт соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш масаласи бўлиб, бунга бевосита тиббий олий таълим муассасалари масъул. Шундан келиб чиқиб, олис қишлоқларга бориб, уч йил ишлаган битирувчиларга клиник ординатурага имтиёзли кириш имконияти берилгани катта воқеа бўлди. Бу талабаларимизни руҳлантиргани шубҳасиз. Олис қишлоқларда тор соҳа мутахассисларига эҳтиёж катта. Мана рағбат туфайли битирувчиларимизнинг бориши бўш ўринларни тўлдиришга жуда катта ёрдам беради.

Тиббий таълимга эътибор қаратиш, бугунги эҳтиёждан келиб чиқиб, янги­янги мутахассисликлар очиш, айниқса, эҳтиёж юқори бўлган йўналишларда кадрлар тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнда, албатта, хориж тажрибасини ҳисобга олган ва пухта ўрганган ҳолда ўқув режаси ва дастурларни кўриб чиқишимиз, такомиллаштиришимиз, давр талабига мослаштиришимиз керак. Президентимизнинг тиббиёт ходимларини тайёрлашда ўқиш, изланиш ва янгиликка интилиш зарурлиги ҳақидаги фикри алоҳида эътиборга молик. Мана шу тавсиядан келиб чиқиб, биз илм­фан, таълим билан шуғулланадиган ёшларга яхши шароит яратиб беришимиз, илмий­тадқиқоти натижасини, янги ғояларини амалиётга татбиқ этиш муддатини қисқартиришимиз зарур. Шундагина саъй­ ҳаракатларимизнинг самараси амалиётда яққол кўринади.

Мадамин МАДАЗИМОВ,

Андижон давлат тиббиёт институти ректори