Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида таълим олиб, ўқишини тугатаётганлар ичида 71 ёшли Чиннигул Дўстхўжаева ҳам бор.

Чиннигул опа филиалнинг “Соз асбоб ижрочилиги” таълим йўналишининг бакалавр босқичини тамомлади.

– Орзум олий маълумотли бўлиш эди. Мана унга эришдим. Ҳаётимнинг 50 йилини санъат соҳасига бағишладим. Эндиликдаги мақсадим магистратура босқичига ўқишга кириш, — дейди Чиннигул Дўстхўжаева қувончини сиғдира олмай.