Каттақўрғон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарининг 2020 йил 1 апрелда “Ишчи-хизматчи ходимлар ва ҳайдовчи-механизаторларни ишлаб чиқариш зарурияти сабабли ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ишга жалб этиш тўғрисида”ги 11-сон буйруғи қабул қилинган. Буйруқнинг 2-бандида амалдаги тартибдан келиб чиқиб, дам олиш кунларида ишлаган ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 157-моддасида иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши кўрсатилган. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилади, деб белгиланган.
Бироқ корхона томонидан ишчи-ходимларга жамоа шартномасида белгиланган кунлардан ташқари ишлаган иш вақтлари учун ҳақ тўланмаганлиги сабабли туман адлия бўлимига мурожаат қилган.
Ўрганишлар натижасида Каттақўрғон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 74 нафар ишчи-ходимларига 91 миллион 968 минг 691 сўм иш ҳаққи тўланди.
Ўткир ҲАКИМОВ,
Каттақўрғон тумани адлия бўлими бошлиғи, 1-даражали юрист