Стандарт йўналишда ўтган мусобақада қизлар ўртасида тошкентлик Нилуфар Муҳитдиновага тенг келадиган рақиб топилмади. У 9 имкониятдан 8 очко жамғарди. Шу ёш тоифасидаги ўғил болалар ўртасида эса Тошкент вилояти вакили Иброҳим Жуманазаров 8,5 очко билан мутлақ ғалабага эришди.

10 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсларда Моҳинур Ҳикматхонова (Тошкент ш.) 8,5 очко билан 1-ўринни эгаллаган бўлса, ўғил болалар ўртасида ғолиблик Ботиралиев Абдумажид (Андижон)га насиб этди. У 7 очко жамғарди.

Ниҳоят 12 ёшгача бўлган қизлар ўртасида кутилганидек Лилия Белая ғолибликни қўлга киритди. У якунда 7,5 очко жамғаришга эришди. Шу ёш тоифасидаги ўғил болалар ўртасида Жавоҳир Бозоров (Тошкент) қўшимча коэффициентларга кўра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Боиси, унинг тенгдоши Камронбек Абдуллаев (Тошкент вил.) ҳам шунча очко жамғарган эди.

Рапид йўналишида ўтган мусобақаларда ўз ёш тоифаларида қуйидаги ёш шахматчилар ғолиб чиқишди: Ботирова Мушарраф (Бухоро), Абророва Зайнура (Тошкент), Жумаева Малика (Сирдарё), Жуманазаров Иброҳим (Тошкент вил.), Ботиралиев Абдумажид (Андижон), Бозоров Жавоҳир (Тошкент).

Блис йўналишидаги баҳслар ҳам ўта муросасиз кечиб, унда қуйидаги шахматчилар ўз ёш тоифасида чемпион бўлди: Маҳмудова Нилуфар (Навоий), Юрченко Александра (Тошкент), Имомқўзиева Нилуфархон (Тошкент), Эшпўлатов Исломбек (Қашқадарё), Ботиралиев Абдумажид (Андижон), Азизов Саъдулло (Тошкент).

Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати