Ушбу вояга етмаган болаларнинг аксарият қисмининг ота-оналари Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш тартибини бузганлиги сабабли муқаддам мамлакатдан чиқариб юборилган бўлиб, шу куннинг ўзида ушбу 9 нафар болаларга Бош консулхонада Ватанга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди ҳамда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларига топширилди.
Ўз навбатида, Санкт-Петербург етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни сақлаш марказига яқин ҳамкорлик қилаётгани ва у ерга турли сабабалар билан келиб тушаётган ўзбекистонлик болаларга ғамхўрлик кўрсатаётгани учун алоҳида миннатдорлик билдирилди.