Очилиш маросимида юзлаб ёшлар, жамоатчилик фаоллари, адабиётшунослар, ёзувчи ва шоирлар, шунингдек, нашриёт вакиллари ташриф буюришди.

Эътиборлиси, очилиш маросимининг ўзидаёқ 400 га яқин китоб сотилгани йигит-қизларимизнинг китобга бўлган чинакам меҳрини кўрсатади.

Давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда китобхонликни ривожлантириш бўйича яратиб берилган имкониятлар натижасида Хайрулла Асадов учун ушбу замонавий зиё маскани барпо этилиб, дўкон фондини бойитиш учун 2000 та китоб совға қилинди.

Шунингдек, дўкон фондини бойитиш мақсадида 2000 та китоб тақдим этилган.

Аввалроқ, «тирик китоб» сифатида танилган китоб сотувчиси Хайрулла Асадовнинг 20 минг сўмга харид чеки бермагани ва 20 минг сўм пулни онлайн назорат касса машинаси хотирасига киритмагани учун жаримага тортилганди.