Ушбу сабабли ушбу касалликнинг кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида "Зомин" МФЙ Хавотоғ аҳоли яшаш пунктида ҳудудида 2022 йилнинг 8 июлдан 2022 йил 18 июлга қадар — карантин эълон қилингани айтилган. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси баёнот берди. 

Баёнотда келтирилишича, ҳақиқатдан ҳам халқаро касалликлар классификацияси (МКВ-10) бўйича А-22 касаллиги билан Сардоба туман “Зомин” МФЙ Ховотоғ аҳоли яшаш пунктида яшовчи фуқаро Б.А.да  аниқланган. 

Таъкидланишича, мазкур хасталик одамдан одамга юқмайди. Фақат шу касаллик билан касалланган йирик ва майда шохли қорамолларни сўйиш жараёнида одамга юқади.

Ҳозирда Сардоба туман “Зомин” МФЙ ҳудудидаги барча йирик ва майда шохли моллар касалликга қарши ветеринария ходимлари томонидан эмлаш ишлари олиб борилди.

Юқоридаги касалликда карантин фақатгина йирик ва майда шохли қора молларга тадбиқ қилинади.

 Ҳозирда эпидемиологик вазият барқарор хавотирга ўрин йўқ.