Ушбу илмий муассаса лаборатория ходими И. Крицков изоҳлашича, бундай музликлар майдони тупроқдан дарё каби сув манбаларига тупроқ орқали катта миқдорда турли моддалар, жумладан метан ва карбонат ангидри гази ўтишидан ҳимоялайди. Шу тарзда глобал исиш жадаллашувини пасайтиришга ёрдам беради.
Халқаро миқёсдаги олимлар гуруҳи Ғарбий Сибирь текислигида 1500 километр масофа бўйлаб тупроқ намлиги, ботқоқ, кўл, дарё ва ирмоқлар бўйларида атмосфера ҳамда океан, ер устида сувнинг мунтазам ҳаракатланиши ва унинг табиатга, иқлимга таъсири бўйича тадқиқот ўтказишди.
Олинган маълумотлар Арктика ва Шимолий муз океани томондан оқадиган дарёларнинг абадий муз қатламлари эришига ва глобал исишга таъсирини башорат қилишга асос бўлиши мумкин. Натижалар Water Research журналида эълон қилинган.
“Музлаган жинслар бошқа сув манбаларига таркибига қўшилиб кетмагунча эриб кетмайди. Бундан ташқари улар тоғ жинсларининг ўзаро таъсир кўрсатишга тўсқинлик қилади” деб изоҳлайди И. Крицов. Мутахассислар фикрича, абадий музлик эришининг сурати умумий исиш ҳолатига ҳам боғлиқ. Аммо бу жараён тез содир бўлмайди. Чунки жараёнга ҳаддан зиёд совуқ ва иссиқ ҳаво оқими кетма-кетлиги таъсир кўрсатади. Шу сабабли глобал исишнинг вақт чегараларини баҳолаш қийин. Бу ўн йиллар билан ўлчанади, деб ёзади ria.ru.