Яқинда «Олтин калитча» ОНМТТ фойдаланишга топширилган бўлса, бугун 25 нафар «Абай» маҳалласи кичкинтойларини ўз бағрига олган «Қувноқ асаларичалар» ОНМТТнинг очилиш маросими ўтказилди.

Аввал боғча ўрнида эски тикувхона биноси бўлиб, у неча йиллардан буён фаолият кўрсатмасдан хароб ва ташландиқ аҳволга келиб қолганди. Хусусий тадбиркор Лайло Каримова ташаббуси билан мазкур бино қайта реконструкция қилиниб, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

«Қувноқ асаларичалар» ОНМТТда болаларни ҳар томонлама баркамол тарбиялаш, мактабга тайёрлаш учун барча шароитлар бор. Бу ерда машғулотлар хонаси, ётоқхона ва ошхона замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган.

Кундалик машғулотлардан ташқари рус тили, инглиз тили, корейс тили, расм чизиш, бадиий гимнастика, рақс, болажон караоке, сухандонлик тўгараклари ҳам фаолият кўрсатади. Боғчада «Болажонлар – бизнинг лидерлар» шиори остида таълим-тарбия ишлари йўлга қўйилган, деб хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.