Вазирлик хабар беришича, ҳозирда аҳоли пунктларига ҳеч қандай хавф йўқ. Ўрмон ёнғинини ўчиришга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги қўмитаси, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва Мудофаа вазирлигидан 1 минг 800 дан ортиқ киши, 350 га яқин техника жалб этилди.
Ўт ўчирувчилар аҳоли пунктларида ёнғин тарқалишининг олдини олишга муваффақ бўлди.
Шунингдек, жалб қилинган вертолётлар ёнғин ҳудудини аэровизуал текширувдан ўтказмоқда ва ёнғин ўчоғига сув пуркалмоқда. Ёнғинни бартараф этиш учун ўтган кеча-кундуз давомида ҳажми 1500 тоннадан ортиқ, ёнғин бошланганидан буён ҳажми 4000 тонна сув савфланди, деб хабар беради tengrinews.kz.