Ташриф дастурида Ташқи ишлар вазирлиги, парламент, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА), Яшил ўсиш глобал институти (ГГГИ) ва Корея Республикасининг бошқа идораларида учрашувлар ва музокаралар, шунингдек, Инчҳон шаҳридаги Корея-Ўзбекистон бизнес маркази фаолияти билан танишиш кўзда тутилган.

Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли кун тартибини, шунингдек, бўлажак икки томонлама тадбирларни муҳокама қилиш режалаштирилган.