Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасида сўнгги йилларда ўрнатилган очиқ ва ишончли мулоқотни алоҳида таъкидладилар, ҳар уч йўналиш бўйича ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Пойтахтимизда жорий йил 3-4 март кунлари «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Терроризмга қарши глобал стратегиясини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё давлатларининг минтақавий ҳамкорлиги» мавзусида бўлиб ўтган юқори даражадаги халқаро конференциянинг самарали натижалари қайд этилди.

Ўзаро манфаатли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Айрим минтақавий масалалар, хусусан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.