Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий сўзлари ва эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашилди.

Икки томонлама алоқалар ва минтақавий ҳамкорликка доир долзарб масалалар кўриб чиқилди. Савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, машинасозлик, енгил саноат ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида мавжуд салоҳиятдан янада тўлиқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.