Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири билан учрашди
Халқаро ҳамкорлик
15 июл 2021, 14:40
1 200
2021 йил 15 июль Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига расмий ташриф ҳамда «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон - Хитой ҳар томонлама стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Хитой Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.