Суҳбат аввалида ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари минтақамизга кириб келган табиатнинг уйғониши ва янгиланишини ифодаловчи анъанавий баҳор байрами – Наврўз муносабати билан самимий қутлаб, эзгу тилаклар билдирди.
Вазирлар Ўзбекистон-Aфғонистон муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳолати ҳамда истиқболларини муҳокама қилди.
Транспорт, алоқа, энергетика ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линияси ва “Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темир йўлини қуришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар ва келишиб олдилар.
Суҳбат давомида кун тартибидаги масалалар бўйича фикр алмашилди.