Мулоқот давомида томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий ва туризм соҳаларидаги алоқаларни кенгайтиришга эътибор қаратган ҳолда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Олий ва юқори даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатларнинг айрим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.