Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан Вазир Элчини лавозимига тайинлангани билан табриклади ва икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда унга муваффақиятлар тилади.
Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларни ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томони Бангладеш билан енгил саноат, туризм ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият бериши қайд этилди. Томонлар ушбу йўналишларда аниқ лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.
Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашувда товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш долзарблиги таъкидланди.
Турли даражаларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар тўғрисида фикр алмашилди.
Музокаралар давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.