Ҳозирги кунга қадар деворнинг қулаган қисми қор ва ёмғирлар натижасида нураб, мадраса шарқий деворининг тўлиқлигича қулаб кетиш хавфи юзага келмоқда.

Маданият вазирлиги томонидан 2020 йил декабр ойида мадрасада таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш бўйича тайёрланган лойиҳа ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси марказига тақдим этилган. 

Лойиҳа марказ томонидан маъқуллангунга қадар, илмий-эксперт кенгаши ва Бухородаги кўп йиллик тажрибага эга экспертларнинг тавсиясига кўра, объектга зарар етказмаган ҳолда, мадраса шарқий деворининг қулаган қисми устини ёпиш режалаштирилган.

Шу сабабли мадрасанинг шарқий қисмидаги аҳоли қатнов йўлаги вақтинчалик ёпилиши ҳам маълум қилинди.