“Бир гал азиз устозим, Ёзувчилар уюшмасининг ўша даврдаги раиси Абдулла Орипов ҳузурида ўтирганимда унга ҳукумат мулозимларидан бири қўнғироқ қилиб қолди. Ўрнимдан тураётсам, Абдулла ака “ўтиравер”, деб ишора қилди.
Чала бўлса ҳам эшитганим шу бўлдики, мулозим эртага республика маънавият муассасасида аттестация бўлишини, лекин атоқли шоир Ибройим Юсупов синовдан ўтказилмаслиги кераклигини айтди. Томдан тараша тушгандек айтилган бу гап устоз учун саратоннинг ўртасида қор ёққандек таассурот қолдирди.
— Мен бу ечим учун овоз бермайман. Маъқулми? — деди ёнғоқ олса чақиб кўришни унутмайдиган Абдулла ака...”
Абдулла Орипов ўша пайтда Ибройим Юсуповни лавозимида сақлаб қола олдими? Бу ҳақда билмоқчи бўлсангиз, эртага “Янги Ўзбекистон” газетасини албатта ўқинг!