Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ҳусанов ушбу соврин учун курашда жамоадошлари — Родри ва Жеремй Докуни ортда қолдириб, ғолибликни қўлга киритди.
Маълум қилинишича, ўзбекистонлик ҳимоячи март ойи давомида ишончли ва фаол ўйини билан «Сити» мухлислари эътиборини қозонишда давом этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу Абдуқодир Ҳусанов учун 2026 йилдаги иккинчи шундай мукофот бўлиб, у январь ойида ҳам мухлислар талқинига кўра ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.