Мана Урганч туманидаги 45-ИДУМИнинг 11-синф битирувчиси Барчиной Сотлиқова олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида берилган тест саволларини 100 фоиз (!) ечиб, 189 баллни қўлга киритди. Дастлабки натижаларга кўра, мамлакатимизнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларида грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Барчиной Президент стипендияси номзодлари қаторига ҳам қўшилди.

Мана у кирган олий таълим муассасалари рўйхати:

  • Урганч давлат университетига 1-грант;
  • Навоий давлат педагогика институтига 1-грант;
  • Тошкент давлат педагогика университетига 4-грант;
  • Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига 5-грант;
  • Чирчиқ давлат педагогика институтига 5-грант.

Отангга раҳмат, Барчиной! Кийимию чўнтагига телефон, шпаргалка яшириб, ДТМ кузатувчиларини ҳалак қилаётган тенгқурларинг сендан ўрнак олсин!