Германиянинг Ламберт нашриёти таклифига кўра Самарқанд давлат чет тиллар институтининг илмий тадқиқотчиси Рустамова Адаш Эшанқуловнанинг «The Main Concepts of Teaching English Pronunciation in Kindergartens» номли монографияси инглиз, рус, немис, испан, француз, португал, итальян, поляк каби тилларга таржима қилиниб, нашр этилди.

Ҳозирда ушбу монография дунё бўйлаб сотувга қўйилди. Тадқиқотчи айни дамда «Мактабгача ёшдаги болаларда чет тилини ўқитишда талаффузни шакллантириш ва ривожлантириш» мавзусида илмий тадқиқот ишини олиб бормоқда.

Монографияда дунё давлатлари ва Ўзбекистонда мактабгача таълимда чет тилини ўқитишда талаффузни шакллантириш ва ривожлантиришнинг замонавий усуллари ва воситалари хусусида кенг ҳамда аниқ маълумотлар берилиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.