Таниқли адиб ва публицист Маматқул Ҳазратқуловнинг янги китобига жамланган ҳикоя, қисса ва эсселари китобхонни ана шундай мангу саволларга жавоб излашга чорлайди. Жавобларни эса ҳар ким ўзича, ҳар хил топади, албатта.
“Гладиолус” – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист" фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари соҳиби Маматқул Ҳазратқуловнинг насрий асарларидан жамланган ажойиб гулдаста — аҳли мутолаани бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз. Китоб Ёзувчилар уюшмасининг "Адабиёт" нашриётида чоп этилган.
Манзура Шамс