Баланд тоғён бағрларида жойлашган 9 мингдан ортиқ аҳолига эга Мираки шаҳарчаси туман марказидан 30 километр узоқликда жойлашган бўлиб, бу ердаги аҳоли давлат хизматларини олишда бир мунча қийинчиликларга дуч келаётган эди. Давлат хизматлари маркази томонидан ўтказилган навбатдаги сайёр қабул шу ерлик аҳолининг оғирини енгил, узоғини яқин қилди.
Шаҳрисабз туман (шаҳар) адлия бўлими, туман Давлат хизматлари маркази, туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлими ва вилоят адлия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда туман марказидан 30 километр узоқликда жойлашган Мираки МФЙ ва Амир Темур МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш бўйича тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида давлат рўйхатидан ўтиш бўйича марказ ходимлари томонидан 30 дан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди, 1 та хорижга чиқиш паспорти сайёр тартибда ўз эгасига топширилди.
Шу куни 9 та оилавий корхонанинг ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилди ва ўз эгаларига топширилди.