Мазкур Фармон, Ўзбекистон тарихига аёллар ва
болалар ҳуқуқини ҳимоя қилишда кескин бурилиш нуқтаси сифатида кириши керак.
Мамлакатимизда аёллар ва болалар
ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва
зўравонликнинг олдини олиш юзасидан ишлаб чиқилган ташаббуслар билан танишиб
чиқдилар.
Ушбу фармон— ижтимоий тармоқларда
аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларга жавоб тариқасида
қабул қилинди. Демак, мазкур ислоҳот —халқнинг дардига берилган жавобдир.
Эрта никоҳ, вояга етмаганлар
ўртасидаги туғуруқлар ва оилавий зўравонлик масалалари доим долзарб
масалалардан бири бўлиб келган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва мутасадди
идоралар олдига аниқ вазифалар қўйилган,
Шаҳвоний шилқимлик масаласида 5
суткагача маъмурий қамоқ жазосини қатъийлаштириш таклиф этилди. Ҳар бир аёл ва
болалар оилада, кўчада, транспортда ёки ишхонада хавфсиз юришга ҳақлидирлар. Бу
ҳуқуқни таъминлаш — давлатнинг бевосита ғамхўрлигидир.
Педофиллар масаласида эса ташаббус
ўта қатъий: умрбод озодликдан маҳрум қилиш. Бу — ҳеч қандай мулойимликка ўрин
қолдирмайдиган позиция. Болага нисбатан зўравонлик учун жазо боланинг ҳимояга
мухтожлигини ҳисобга олган ҳолда белгиланмоғи керак. Умрбод бу нафақат жазо,
балки жамиятни муҳофаза қилиш чораси.
Жиноят кодексининг 118- ва
119-моддалари бўйича вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноят содир этган
маҳкумларни манзил-колонияларга ўтказмаслик — бу ҳам ўта муҳим қарор. Чунки «
манзил колония» режими жиноят содир этган махкумга нисбатан ортиқча имтиёз
беради, Яна бир муҳим қарор — жинсий жиноятлар бўйича 6 та модда доирасидаги
ишларни тергов қилиш ваколатини ички ишлар органларидан прокуратурага
ўтказилиши, тергов сифати янада яхшиланади. Шунингдек, шаҳвоний шилқимлик
бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларида жиноят аломатлари йўқлигини прокурор ўзи
тасдиқлаши шарт қилиб белгиланмоқда бу эса, нотўғри тавсифлаш, жазонинг
муқаррарлигини таъминлайди.
Биз биламизки, ҳозирги кунда
тазъйиққа учраган аёлларга химоя ордери берилмоқда. Кўпчилик учун ҳимоя ордери
— фақат қоғоздаги ҳужжат. Аёл уни қўлига олади, аммо зўравон одам яна унга
тинчлик бермаса, келганда — нима қилиш керак. Кутиши уни тазъйиқ қилмаслигини, яна
шикоят ёзиши, умид қилиши, зўравондан зўрға қутилиб чиқиши ўша вақтда хеч ким
кафолат бермайдику, ҳимоя ордери олгунча нималар юз беришини. Янги ташаббус бу масалани ҳал қилади: ҳимоя
ордери берилган хотин-қизларнинг телефонига махсус «SOS» иловаси ўрнатилади. Чақирув
тугмасини босганда — 5 километр радиусдаги ички ишлар ходимлари 10 дақиқа ичида
манзилга етиб келиши шарт. Бу — ҳимояни ҳужжатдан амалиётга айлантиришдир. 10
дақиқа — бу рақам оддий кўринади, аммо ҳаётда у ниҳоятда катта аҳамиятга эга.
Статистика кўрсатадики, зўравонлик эпизодларининг кўпчилиги жуда қисқа вақт
давомида юз беради ва агар дастлабки дақиқаларда жавоб бўлса — жабр кўриш
эҳтимоли кескин камаяди. Ушбу иловани жорий этиш аёлга: «Сен ёлғиз
эмассан» деган аниқ хабарни беради. Бундан ташқари, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик жиноятлари
бўйича ишларни махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар, терговчи ва судьялар
кўриши белгиланди. Бу ихтисослашув жуда муҳим: зўравонликдан жабрланган инсон
билан ишлаш — бу алоҳида малака ва тажриба талаб этадиган соҳалардан биридир. Юртимизда барча ёшларнинг турмуш қуриши никоҳларнинг
18--20 ёшдагилар ўртасида тузилади. Бу — жиддий рақам.
Халқаро ташкилотлар тавсиясига
кўра, никоҳнинг энг мақбул ёши 21 ёш — бу даврда одам молиявий мустақилликка
эришиб, оилавий ҳаётга ҳар томонлама тайёр бўлади. Эрта никоҳ — бу статистика
эмас, тақдир масаласи. Вояга тўлмаган қиз ёки йигит кўпинча ўзи танламаган,
балки унга тайёрланган ҳаётга кириб қолади. Иқтисодий боғлиқлик, таълимни тарк
этиш, бардошсиз оилавий зўравонлик — булар эрта никоҳнинг типик оқибатлари.
Бундай оилаларда туғилган болалар эса ўз навбатида хавфи остида бўлади. Янги
ташаббуслар эрта никоҳга нисбатан жазо эмас, балки мотивация ва огоҳлантириш
орқали амал қилади. Жумладан, 21 ёшга тўлиб никоҳ қурувчиларга қўшимча молиявий
қўллаб-қувватлаш механизмлари белгиланди. Давлат божи имтиёзлари орқали никоҳ
шартномаси тузилишини рағбатлантириш кўзда тутилмоқда.
Айни пайтда назорат механизми ҳам
кучайтирилади: эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик ҳолатлари ҳақида
ички ишлар органлари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига хабар беришнинг
идоралараро занжири йўлга қўйилади. Хабар бермаслик учун маъмурий жавобгарлик
белгиланади. Никоҳ ёшига оид қонунчиликни бузганлик учун жарима суммасининг 15
фоизини хабар берган шахсга бериш тартиби — бу жамоатчилик назоратини
фаоллаштирувчи ноёб механизмдир.
Алоҳида муҳим қарор — ҳомиладор
ёки 3 ёшгача фарзанд тарбияловчи талаба қизларнинг таълимни давом эттиришига
имкон яратиш. Бу — жуда инсонпарвар ва стратегик жиҳатдан тўғри ёндашув. Бола
туғилди деб таълимдан қолган аёл кейинчалик молиявий боғлиқликка, зўравонликка,
иккинчи даражали ҳаётга маҳкум бўлиши мумкин. Таълим эса — мустақилликнинг энг
ишончли калити.
Ушбу ташаббуслар мажмуасини—аниқ
механизмлар ишлаб чиқилди: технологик (SOS илова), ташкилий (прокуратурага
ваколат), ижтимоий (таълимни давом эттириш), молиявий (рағбатлантириш тизими)
ва жиноий (умрбод озодликдан махрум қилиш).