Санкт-Петербургдан Тошкентга биринчи йўловчи рейси 17 декабрга белгиланган. Парвозлар Боеинг 738 самолётларида ҳафтасига уч марта — чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Санкт-Петербургдан Самарқандга рейслар ҳам ҳафтасига уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари Боеинг 738 самолётларида амалга оширилади. Биринчи парвоз 16 декабр куни амалга оширилиши режалаштирилган эди. Аммо, рейс 2022 йил 16 декабрдан 20 декабрга кўчирилди.
"Аэрофлот — Россия ҳаво йўллари" штаб-квартираси Москвада жойлашган Россиянинг давлат-хусусий авиакомпаниясидир. Аэрофлот гуруҳига, шунингдек, "Россия" авиакомпанияси ва "Победа" лоукостер авиакомпаниялари киради.