Бу афғон аёлларининг Ўзбекистонда ўқиш учун таълим грантлари орқали иқтисодий имкониятларини қўллаб-қувватлашга қаратилган трансчегаравий ташаббус туфайли амалга оширилди, деб хабар беради Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати.
Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан амалга оширилаётган «Афғон аёлларининг иқтисодий имкониятларини Қозоғистон ва Ўзбекистонда таълим бериш ва кадрларни тайёрлаш орқали қўллаб-қувватлаш» минтақавий лойиҳаси ватанида ўқиш ва иш билан таъминланишдаги, эркак ватандошлари билан таққослаганда, номутаносиб тўсиқларга юзма-юз келган афғон аёллари учун таълим имкониятларини тақдим этишга қаратилган.
Умуман олганда, Афғонистондан 50 нафар ёш аёллар Қозоғистон ва Ўзбекистондаги олий ўқув юртларини ўқиб, битирадилар. Европа Иттифоқи ушбу ташаббус учун 2 миллион евро миқдорида грант ажратди, ва у БМТТД томонидан 2020-2025 йилларда амалга оширилади.
Ушбу лойиҳанинг Ўзбекистондаги асосий мақсади - ҳукумат ва олий ўқув юртларининг халқаро алмашинув таълими беришда яқинлиги ва тажрибаси туфайли афғон аёллари учун касб-ҳунар таълими беришдир. Таълимнинг устувор соҳаси қишлоқ хўжалиги ўсиш соҳаси бўлиб, у гендер тенглигини таъминлашга алоҳида эътибор касб этади.
Ушбу ташаббус амалий ёрдам ва кўмак кўрсатиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ОЎМТВ) билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва ОЎМТВ ўртасида Ҳаракатлар режаси ва Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Афғонистонлик аёлларнинг биринчи гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида Тошкент давлат аграр университети кўмаги билан агрономия соҳасида ўқийди ва дастурни тугатгандан сўнг ТКТЎ Дипломларини олади.
Дастур иштирокчиларини танлаш бўйича очиқ танлов 2020 йил август-сентябрь ойларида ОУМТВ, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчихонаси, Афғонистон ТКТЎ маъмурияти, БМТТДнинг Ўзбекистондаги ва Афғонистондаги ваколатхоналари вакилларидан ташкил топган Танлов комиссияси томонидан ўтказилди. Танлов ғолиблари турли ёшдаги аёллар - 17 ёшдан 27 ёшгача - Афғонистоннинг олти вилоятининг вакилларидир.
10 нафар афғонистонлик талабаларнинг барчаси Афғонистоннинг ТКТЎ маъмуриятида керакли Расмийлаштирувлардан ўтиб, Тошкентга етиб келди. Афғонистонлик аёллар учун талабалик визалари Ўзбекистон ҳукумати томонидан бепул тақдим этилган.
COVID-19 учун карантин чораларини кўргандан сўнг, улар ТКТЎ дастури бўйича бошланғич тайёргарликни бошлашга тайёр бўлади. Карантин даврида талабалар масофавий ўқитиш учун янги ноутбуклар билан таъминландилар. Бундан ташқари, уларнинг барчаси Ўзбекистондаги барча ўқиш даври мобайнида тиббий суғурталанди, шу жумладан COVID-19 хавфи ҳам қопланади.
Таълимнинг биринчи йилида талабалар ўзбек тилини ўрганадилар ва касб-ҳунар таълими дастурида йўналиш оладилар. Афғонистон аёллари 2021 йил сентябрдан 2023 йил июнгача Ўзбекистон таълим муассасалари билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги соҳасида касб-ҳунар таълими дастуридан ўтадилар. 2023 йил июль ойида афғон аёлларининг биринчи гуруҳига ТКТЎ дипломлари топширилади.