ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистон йўналишидаги Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, Афғонистондаги воқеалар ривожи муҳокама қилинди.
Олий мартабали дипломат Ўзбекистоннинг афғон халқига гуманитар кўмак бериш ва Афғонистонга иқтисодий ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Шунингдек, 2022 йил 26 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференция юзасидан ҳам фикр алмашилди.