Зилзиланинг эпицентри Бағлон вилоятида жойлашган бўлиб, у Тошкент шаҳридан 608 км жануби-шарқда жойлашган.
Кучланиш параметрлари:
- Магнитуда: 6
- Чуқурлиги: 76 км
- Координаталари: 35,8 N, 69,37 E
- Эпицентр: Бағлон, Афғонистон
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилояти — 2–3 балл (246 км)
- Қашқадарё вилояти — 2 балл (464 км)
Ҳозирча жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Тегишли хизматлар вазиятни назоратга олган.