Унга кўра, мазкур фармонни Афғонистон амири шахсан имзолаган, ташаббус эса Эзгу ишларни тарғиб қилиш ва ёвузликнинг олдини олиш вазирлиги томонидан илгари сурилган.

Толибон расмийлари шахматни тасодифларга асосланган ва ислом динига тўғри келмайди деб ҳисоблаган.

Маълумотларга кўра, шу йилнинг 9 май куни афғонистонлик шахматчилар мамлакатдаги Спорт ва жисмоний тарбия бўйича департаментга мурожаат қилиб, шахмат ўйнашга рухсат беришни, шунингдек, тўгараклар ва мусобақалар ташкил этиш учун молиявий ёрдам ажратишни сўрашди. Бироқ “Толибон” ҳокимияти томонидан тузилган департамент вакиллари бу спорт тури амир фармони билан “ҳаром” деб топилгани ва Афғонистон шахмат федерацияси фаолияти бутунлай тўхтатилганини маълум қилди.