Нашрда Афғонистон ҳеч ким ва ҳеч бир гуруҳ мамлакат ҳудудидан бошқа давлатга қарши фойдалана олмайди дея дунё ва минтақа давлатларини доимо ишонтириб келаётгани қайд этилган. Шунингдек,  Афғонистон бошқа давлатлар билан муносабатларни ўрнатиш бўйича ўзининг ташқи сиёсатида бетарафлик ва иқтисодий ҳамкорликка йўналтирилган тамойилга асосланади.

Афғонистон  газетасида  босилган  мақолада, шунингдек, иқтисодий соҳада икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари юқори даражага чиққани  маълум қилинган. Томонлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг сўнгги бир йил ва охирги бир неча ой давомидаги ҳолатининг таҳлили Ўзбекистон томонининг Афғонистон билан алоқларни янада ривожлантиришга интилаётганидан далолат беради. Яъни, икки томон ўртасида иқтисодий алоқалар кенгайиб бормоқда ва чегара зонасида муштарак бозор яратиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

«Ўтган ҳафтада Исломободда уч давлатнинг юқори даражали темир йўл соҳаси расмийлари иштирокида Покистон, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида темир йўл линияси қуриш бўйича уч томонлама шартнома имзоланди, — таъкидланади нашрда. — Трансафғон транзит йўлаги бўйича қўшма Протокол ҳам имзоланди. Ушбу бу темир йўл линияси Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридан бошланиб, Афғонистоннинг Балх, Логар ва Пактия вилоятлари орқали ўтади ҳамда Покистоннинг Харлачи чегарасидан Куррам аҳоли пунктига кириб боради».

Мақолада Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ўсиши томонлар ўртасида тарихан мавжуд яхши қўшничилик муносабатлари асосида қурили, бу ҳолат энг аввало Афғонистоннинг иқтисодий заруратига йўналтирилгани алоҳида урғуланган.

 «Ўзбекистон билан савдо айланмаси ва  Афғонистондаги инфратузилма лойиҳаларига инвестициялар ҳажми ҳам ошиб бормоқда. Шунингдек, икки томондан транзит юк ташишни ривожлантиришга катта  эътибор қаратилмоқда. Яқин келажакда ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига ишонч билдириляпти», — деб ёзади  «The Kabul Times».