Янги коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши мувофиқлаштирувчи кенгаш президиумида у «Бугун Москва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган барча зарур дори воситалари, керакли технологиялар билан тўлиқ таъминланган, ва биз ҳар қанақанги кутилмаган кўнгилсиз ҳолатларга тайёрмиз. Ва албатта, бундай ҳолатлар юз бермаслигидан умид қиламиз», — деб эълон қилди.

Шу билан бирга Собянин фуқароларни ўрнатилган тавсияларга қатъий амал қилишга чақирди. Бу метро ва савдо шохобчаларида, жамоат овқатланиш жойларида ниқоб тақиш тартиби бўйича Роспортребнадзор томонидан ўрнатилган талабга қаратилган. Унинг сўзларига қараганда, агар шундай қилинса, яқин ҳафталар ва ойларда вазиятни назорат қилиш имкони бўлади.

«Мен буни уддалашимиз зарур деб ҳисоблайман», — таъкидлади Москва мери