Энг машҳур романлардан бирининг қайта нашри энди “Ўнта негр боласи” номи билан Францияда чиқарилмайди.

RTL радиосининг хабар беришича, бу қарорни таниқли ёзувчининг эвараси Жеймс Причард қабул қилган, у Agatha Christie Limited ташкилотига раҳбарлик қилади.

Причарднинг сўзларига кўра, 2020 йилда ҳақорат сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган сўзлардан фойдаланиш мумкин эмас ва келажакда у бутун дунё бўйлаб асар номини ўзгартиришни режалаштирмоқда.

“Китоб ёзилаётган пайтда тил бошқача эди. Романнинг дастлабки номи АҚШда ҳеч қачон ишлатилмаган, Буюк Британияда 1980-йилларда уни қабул қилишмаган. Энди биз асар номини бутун дунёда ўзгартирмоқдамиз. Ҳатто битта одам ўзини камситилган ҳисобласа ҳам бу ортиқчалик қилади”, дея изоҳ берди Причард.

Унинг таъидлашича агар бувиси ҳаёт бўлганида асар номи ўзгаришини қўллаб-қувватлаган бўларди, чунки у кимдир азоб чекишини хоҳламасди. 2020 йилнинг октябр ойида роман Францияда янги - “Улар ўн нафар эди” номи билан чиқади.

Livre de Poche нашриёти бош ижрочи директори Беатрис Дюваль RTL берган интервьюсида Франция ҳозирги кунда кўпчилик томонидан ҳақоратли деб топилган Кристи романини эски номи билан нашр этган дунёдаги энг сўнгги мамлакатлардан бири, чунки у ҳали ҳам 1940-йилларнинг таржимасини маъқул кўрмоқда.

“Бу фақат роман номини ўзгартириш билан боғлиқ эмас, балки бутун таржимани, китобнинг мазмунини янги номга мос равишда ўзгартириш керак эди”, деб тушунтирди Дюваль.