Педагогика коллежи негизида ташкил эталаётган таълим ташкилоти “Меридиан автострой” МЧЖ томонидан 2 млрд сўм маблағ эвазига таъмирланмоқда. Ташкилот 6 гуруҳдан иборат бўлиб, у 180 нафар болажонларни ўз бағрига олади.

Вазир таъмирлаш ишларини кузатар экан, деворларни ёрқин рангларда бўялмаганлигини танқидга олди.

Болажонлармизга таълим-тарбияни бераётган вақтда, дунёни рангбаранг қилиб намоён этишимиз керак, Ахир, биз келажак пойдеворини қураётганимизда уларнинг тафаккурини, ёшлигиданоқ шакиллантиришимиз лозим, - деди вазир.

Пудратчи ва тегишли мутасаддиларга МТТнинг ҳар бир хонасининг безаги ва болаларни хавфсизлигини таъминловчи жиҳозлар билан таъминлаш борасидаги кўрсатма ва топшириқларни берди.