Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири бўлиб, унинг ички ялпи маҳсулотдаги улуши 28 фоизни ташкил этади. Бироқ, сўнгги йилларда ноқулай иқлим шароитлари сабабли Ўзбекистон агро ишлаб чиқарувчилари зарар кўрмоқда. Совуқ ҳаво, қаттиқ ёғингарчиликлар ва бошқа сабаблар билан экинлар нобуд бўлмоқда. Шунингдек, шамол, ёнғинлар, ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши, йиғим-терим ишлари вақтидаги ортиқча намлик, зараркунанда ва касалликлардан кўрилган зарарни ҳам кам эмас. Ушбу омиллар қишлоқ хўжалиги унумдорлигига қаттиқ таъсир кўрсатади ва агросаноат таваккалчилигидан суғурта ҳимоясига алоҳида ёндошувни талаб этади.
Агросуғурталаш соҳасидаги экспертлар конференция иштирокчиларига қишлоқ хўжалиги соҳаси самарадорлигини ошириш учун илғор халқаро тажриба ва салоҳият ҳақида маълумот берди. Ҳосил муҳофазаси ва қишлоқ хўжалигини юритиш сифат даражасини ошириш имкониятларини намойиш қилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қишлоқ хўжалиги экинларининг барча турлари учун суғурта ечимлари мавжуд. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ислоҳ қилиняпти. «2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси»га ҳам соҳа учун муҳим ва зарур бўлган «Қишлоқ хўжалигини суғурталаш» банди киритилган.
Анжуман иштирокчилари Semurg Insurance компаниясини Ўзбекистонда пахта ва қишловчи ғаллани суғурталаш бўйича қўллаб-қувватлайдиган Швейцария, Франция ва Германиянинг Swiss Re, Hannover Re, Scor Re ва Axis Re каби йирик қайта суғурталаш компанияларидир. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирликларининг вакиллари, агро ишлаб чиқарувчилар, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ва бошқалар ҳам бор.