Умумий майдони қарийб 4 минг гектар бўлган янги шаҳарнинг бош режасига кўра, у 1439 гектар турли қурилмалар, яъни уй-жой, савдо масканлари ва кичик саноат зонаси, 1820 гектар яшил ҳудуд, 223 гектарлик хизмат кўрсатиш ҳудуди ва 499 гектар йўллардан иборат бўлади.

Эътиборлиси шундаки, бу массив аҳоли уйлари бўлмаган, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бўш майдонда барпо этилади. Турар жой массиви қурилиши натижасида 411 минг нафар аҳоли яшаши мумкин бўлган янги шаҳарча пайдо бўлади.