Аниқланишича, Шаҳрихон туманлараро почта алоқа боғланмаси таркибидаги “Қозиқўрғон” алоқа бўлими бошлиғи Д.А. ва бошқалар фуқаролардан коммунал тўловлари учун қабул қилинган 69,8 млн сўм нақд пулни ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан, балки ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланиб, текширув давомида етказилган зарарнинг 11,4 млн сўми ундирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти