Ўз мамлакатининг  ажойиб, эл севган  бу икки актёри ҳар хил давлатларда бир вақтнинг ўзида яшашсада бир бирига жуда ҳам ўхшашлик томонлари бор.

Иккиси ҳам ўз юртида ўзига яраша обру эътиборга эга актёрлардир. Каҳрамонимиз Ўзбекистоннинг ёркин кино юлдузларидан бири Акмал Назаровга жудаям кўп бора турк актёри Бурак Озчивит билан ўхшашлигини таъкидлашади.

Акмал Назаров кам учрайдиган юз ҳарактерига эга бўлган актёрдир. Унинг маҳорати эса ролларини ўта мукаммаллаштириб – бўрттирмасдан, жуда ҳам ишонарли қилиб ҳаётий ўйнашидадир.

Турли режиссёрлар билан ишлаб келган Акмал Назаров яна бир бора ўз маҳоратини, ғаройиб  ғоялари, такрорланмас сериаллари билан эл кўнглидан жой олган режиссёр Озод Шамсиддиновнинг «Кечиргин» сериалида намойиш этди.

 Бу сериалда Акмал Назаров ўзига берилган вазифани аъло даражада уддалади.

У  бир кўринишда икки хил ички кечинмага эга бўлган  каҳрамонни  истъедод билан ўйнаган. Санжар образида кўринган Акмал Назаров ҳам дўст, ҳам душман, ҳам муҳаббат истаб унга эришолмаган зулмкор ошиқ ролларини гавдалантиради.

Унинг бундай маҳоратини  хинд актёри Амир Хоннинг юксак маҳорати билан қиёслаш мумкин. Акмал Назаровнинг худди шундай устакорона актёрлик маҳоратларга эга эканлигига ишонган режиссёр  айнан уни  худди шу ролга сериал охирида чақиргани бежизга эмас эди.

Чунки ҳар бир фильмининг охирида кутилмаган сюрпризлар билан томошабинни хайратлантириб, янада иштиёқ бахш этадиган Озод Шамсиддинов  бу актёрни фильм охирига худди шу иштиёқни ўйготиш учун кўрсатгани фильмга янада ёрқинлик бахш этган. Акмал Назаровни жуда салмокли роллари ҳали олдинда.

Чунки ундаги такрорланмас чеҳра ва маҳорат уни ҳали олдинда кўп серкирра образлар кутиб турганидан дарак беради.