Унда икки томонлама ҳамкорлик, Ўзбекистон ва Кувайт давлатлари ўртасида ўзаро ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, шунингдек, электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт, IТ-таълим соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича истиқболли йўналишлар кўриб чиқилди.

Кувайт давлати қатор йўналишларида сезиларли ютуқларга эришаётгани, шу билан бирга, ахборот-коммуникация технологиялари ва электрон ҳукумат соҳаларида эришган натижалари, орттирган тажрибалари аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, Кувайт давлати элчиси Ўзбекистонда электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ижобий баҳо бериб, AКТ соҳасида мамлакатда амалга оширилаётган ишлар диққатга сазаворлигини маълум қилди.

Учрашув давомида томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлигини ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.