Суд томонидан қарздор Р.Б. ундирувчи Д.К. фойдасига 2 нафар фарзандининг вояга етгунига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент пулини тўлаб бориши белгиланган.

Аммо Р.Б. фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келган. Оқибатда, қарздорлик 18,8 млн сўмга етган.

Шундан сўнг, Р.Б. алимент пулларини тўлаганлиги ҳақида қалбаки тилхат тайёрлаб, давлат ижрочисига тақдим қилган.

 Ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Хива туман бўлими томонидан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Хива туман судида ушбу жиноят иши кўриб чиқилиб, Р.Б. 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.