Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг 2019 йил 22 февраль кунги ижро варақасига кўра, қарздор Х.Қдан ундирувчи О.Х фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаши белгиланган.
Бироқ, қарздор Х.Қ шу вақтга қадар жами 7 миллион 553 минг 546 сўм алимент пулини тўламасдан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаган.
Шу сабабли, Бюронинг Улуғнор туман бўлими ходимлари томонидан қарздор Х.Қга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Суднинг қарори билан қарздорга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.