Аниқланишича, фуқаро Каримжон Нуриев (исми фамилияси ўзгартирилган) турмуш ўртоғи билан ажраб кетади. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг қарори билан 1 нафар вояга етмаган фарзанди учун ҳар ойда топган даромидан алимент тўланиши юклатилади.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Мингбулоқ туман бўлими иш юритувига олинади. Давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, отанинг масъулияти бир неча бор тушунтирилади. Бироқ, бундан тўғри хулоса қилмаган фуқаро фарзанди учун алимент тўлашни пайсалга солиб келади. Иш бўйича тўпланган ҳужжатлар туман маъмурий судга юборилади.
18 декабрь куни бўлиб ўтган судда унга нисбатан амалдаги қонунчиликка кўра 15 суткалик маъмурий жазо қўлланилди.
Аъзамжон Деҳқонов,
МИБ Мингбулоқ туман бўлими бошлиғи