Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида” низомнинг 9-бандида алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунга қадар ҳар қандай давр учун ва беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга ошириш кўрсатиб ўтилган.
Бюронинг Чортоқ туман бўлими иш юритувида бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2001 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарорига кўра Пўлатов Хабибулло ундирувчи Зокирова Каромат фойдасига бир нафар фарзанди учун вояга етгунга қадар ҳар ойда барча топган даромадидан ¼ қисм миқдорида алимент тўлаш белгиланган.
Фуқаро Х.Пўлатов билан карантин даврда олиб борилган тушунтиришлар самара берди. У маъсулиятини ҳис этиб, ўз фарзанди учун 13 млн сўм алимент маблағни вояга етгунга қадар тўлаб берди. Ижро иши амалда тамомланди.
Ёки Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 09.01.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Бозаров Алимардондан ундирувчи Қулматова Салима фойдасига алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бюро иш юритувига олинган. Қарздор отага карантинли даврда ҳам вояга етмаган фарзанди учун алимент маблағни тўлаб бориши тушунтирилди. Ўз навбатида бугун уйда қолаётган фарзанди моддий таъминоти тўланиши маъсулиятини англаган ота 7 млн сўм маблағни тўлаб берди.
Асосийси, бу мажбуриятларни виждонан бажарган оталар амалда фарзандларининг тақдирига бефарқ эмаслигидан далолат.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси